Мутахассис кузги депрессияни енгиш усулини айтди
Саломатлик
−
24 Сентябрь 2021
9981Куз фаслида кўпчилик инсонларда тушкун кайфият кузатилади. Тиббиёт фанлари номзоди, психиатр Ольга Котова кузда ҳиссий ҳолатни яхшилашнинг оддий усулларини маълум қилди.
Куннинг қисқариши, ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғирнинг узоқ давом этиши — буларнинг барчаси маълум шароитларда кузги депрессияга олиб келиши мумкин.
Ольга Котованинг сўзларига кўра, руҳий тушкунликни енгишнинг энг осон йўли ҳаётга кўпроқ ёруғлик қўшишдир.
“Мавсумий руҳий тушкунлик, яъни мавсумий кайфият бузилишининг олдини олиш учун электр энергиясини аямаслик ва ёруғликни тежамаслик керак. Уйда ва ишда ёруғлик қанча кўп бўлса, одамнинг ҳиссий ҳолати шунчалик яхши бўлади”, деб тушунтирган шифокор.
Шунингдек, шифокорга кўра, йилнинг бу вақтида етарлича ухлаш жуда муҳим. Шунинг учун, ухлашга халақит берадиган омилларни истисно қилиш керак. Шу жумладан, кечқурун компьютер олдида узоқ ўтирмаслик керак.
“Мониторлар кўк нур чиқаради, бу унчалик яхши эмас. Сиз компьютер билан ишлаш вақтини чеклашингиз керак, чунки у уйқуга таъсир қилади”, дея маслаҳат берган Котова.
Шифокорга кўра, агар бирор киши кечаси компьютер олдида ўтирган бўлса, у ёмон ухлайди ва бу унинг ҳиссий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь