Мусулмонларни Рамазон билан табриклаган Байден Ғазодан сўз очди 

Олам

image

АҚШ Президенти мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклаб, Ғазо билан алмашиш келишуви доирасида 6 ҳафта давомида сулҳ ўрнатиш учун тинимсиз ишлашга ваъда берди.

Шунингдек, АҚШ етакчиси уруш оқибатида 2 миллионга яқин фаластинлик уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлгани ва улар озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва бошпанага жуда муҳтож эканини қайд этган.

“Ғазодаги уруш Фаластин халқига даҳшатли азоб-уқубатлар келтирди. 30 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли, жумладан, минглаб болалар", дейди Америка раҳбари.

Давлат раҳбари Қўшма Штатлар Ғазо соҳилида вақтинчалик порт яратиш чораларини кўрганини ва Фаластин анклавига ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали ёрдам етказишга ҳаракат қилишини эслатди.

Унга кўра, Исроил-Фаластин можаросининг доимий ечими икки халқ учун икки давлат ташкил этилиши бўлади.

"Қўшма Штатларда исломофобияга мутлақо ўрин йўқ, диний эркинлик асосида қурилган ва муҳожирлар, жумладан, мусулмон иммигрантлар ҳиссаси асосида қурилган мамлакат", дейди Байден.

Байденнинг қўшимча қилишича, Вашингтон Исломофобияга қарши кураш бўйича биринчи Миллий стратегияни ишлаб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Байден Ғазо порти хавфсизлигини таъминлаш Исроилга топширилишини айтиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ уруш Исроил Байден Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг