Мустақилликнинг 30 йиллиги: Қозоғистонда бир қатор маҳкумлар озодликка чиқарилади 

Олам

image

Қозоғистон Мажилиси (парламентнинг қуйи палатаси) бугун, 3 ноябрь куни “Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади, унда бир қатор маҳкумларни жиноят содир этганлик учун жазони ўташдан озод этиш назарда тутилган.  

“Қонун лойиҳасининг мақсади кичик ва ўрта оғирликдаги жиноятлар учун маҳкумларни жазони ўташдан озод қилиш, шунингдек айрим оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазонинг ўталмаган муддатларини қисқартиришдан иборат. Амнистия фахрийлар, вояга етмаганлар, кекса фуқаролар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ҳамда фуқаролар ва давлат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмайдиган бошқа шахсларга нисбатан қўлланилади”, деган Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбайев. 

Унинг қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2236 нафар маҳкум ва пробация хизматида рўйхатга олинган 11310 нафар шахс амнистияга тушади. 

“Биринчидан, мингга яқин фуқаро озодликка чиқарилади, 3,8 минг нафар шахс пробация хизматининг рўйхатидан чиқарилади. Иккинчидан, жазонинг ўталмаган муддатини қисқартириш 1294 нафар маҳкум ва пробация хизматида рўйхатда турган шахсларга нисбатан қўлланилади. Учинчидан, судгача бўлган 5 мингта жиноят иши қисқартирилади. Улардан 1674 нафардан ортиқ шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади, 1471 нафар шахсга нисбатан жазо муддатини қисқартириш ёки озодликдан маҳрум қилиш қоидалари қўлланилади”, дея тушунтирган вазир. 

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси Мажилис томонидан маъқулланганидан кейин Сенатга (парламентнинг юқори палатаси) кўриб чиқиш учун юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон амнистия

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг