Ўзбекистоннинг биринчи Алоқа вазири вафот этди
Жамият
−
16 Май 2019
4772Бугун, 16 май куни алоқа соҳасида кўп йиллар самарали хизмат қилган меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқачи Комилжон Раҳимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Комилжон Раҳимов 1985 — 1995 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири лавозимида, 1995 —1998 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган. Комилжон Раҳимовнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистоннинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.
Марҳумнинг жаноза намози бугун соат 17:00 да Урганч шаҳридаги уйида бўлади.
QALAMPIR.UZ таҳририяти Комилжон Раҳимовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси ТоҳирМалик ҳам 72 ёшида вафот этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15