Мустақил Ўзбекистон тарихида яна бир ГЭС фойдаланишга топширилди

Local

image

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС ишга туширилди.

“Халқ сўзи”нинг урғулашича, ушбу объект мустақил Ўзбекистон тарихида фойдаланишга топширилган биринчи ГЭС эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

ГЭС лойиҳавий қиймати 15,8 миллион долларга тенг.

Мутахассисларнинг айтишича, ГЭСнинг умумий қуввати 11,4 МВтга тенг. Бу йилига ўртача 41,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 1 минг 600 та хонадоннинг электр токига бўлган эҳтиёжи қопланади.


Author

Rate Count

167

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends