Муса Ерниязовнинг вафот этгани ҳақидаги хабар тасдиғини топмади
Жамият
−
25 Июль 2020
15143Бугун, 25 июль куни ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинган ва даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Тажетдинович Ерниязов вафот этгани ҳақида хабар эълон қилинди.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, Муса Ерниязовнинг вафот этгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. У ҳозирда даволанишни давом эттиряпти. Аҳволи барқарор.
Муса Ерниязовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарнинг илк манбаси бўлган Repost.uz нашри бироз ўтиб, сайт хакерлар ҳужумига учрганини ва хабар дарҳол ўчирилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Муса Ерниязов коронавирусга чалингани 18 июль куни маълум бўлганди.
LiveБарчаси