Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Жамият
−
22 апрел 2022 17230 1 дақиқа
Бугун, 22 апрель куни Қарши шаҳрида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Ташкилий масала кўрилган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муроджон Бердиалиевич Азимов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Муроджон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август