Муроджон Аҳмадалиевнинг янги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини 12 июль куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Аҳмадалиевнинг бўлажак рақиби япониялик Наоя Иноуэ эмас. Ҳозирча ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг рақиби номаълум.

29 ёшли Аҳмадалиев ҳозирда Америка Қўшма Штатларида бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда. Тез орада унинг рақиби номи ҳам эълон қилинади.

Маълумот учун, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) камарларининг собиқ эгаси ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев шу вақтга қадар профбоксда 13 та жанг ўтказиб, 12 тасида рақибларидан устун келган, 1 та жангда эса рақибига имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиевнинг вазнидаги Наоя Иноуэ WBC,WBA,WBO ва IBF камарларини ўзида сақлаб қолгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг