Муроджон Аҳмадалиев рақибини нокаут билан мағлуб қилди
Спорт
−
14 Сентябрь 2019
4986Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) бугун, 14 сентябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлган Муроджон Аҳмадалиев Нью-Йоркда колумбиялик Уилнер Сотога қарши рингга кўтарилди ва рақибини техник нокаут билан мағлубиятга учратди.
Муроджон Аҳмадалиев профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида қўшчемпион (WBA ва IBF камарлари соҳиби) Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарги рингга кўтарилиши керак эди. Аммо Роман жангдан 10 кун елкасидан олган жароҳати сабабли, рингга чиқишдан бош тортди. Шу боис Аҳмадалиев Сотога қарши рингга кўтарилди.
Муроджон Аҳмадалиев жангнинг тўртинчи раундида устунликка эриша олди ва тажрибали Уилнер Сотони техник нокаутга учратди. Жанг тўртинчи раунднинг 1:56 сониясида ниҳоясига етди.
Аҳмадалиев ғалабали сериясини давом эттирди. Бу ғалабаларнинг олтитасида у рақибларини нокаут қилган.
"Умид қиламанки, бугун менинг жангим барчага ёқди. Мен Даниэл Романга қарши жанг учун кўп машғулот ўтказгандим ва ягона чемпион бўлишга тайёрлангандим. Афсуски у жароҳат олди ва рингга чиқа олмади.
Мен икки ой давомида қаттиқ машқ қилгандим. Умид қиламанки, жанг барчага манзур бўлди ва мен бундан кейин ҳам шундай жанглар ўтказишни ваъда қиламан.
Мен жанг қилиш учун туғилганман. Мен ҳамиша, бугун ҳам, эртага ҳам, исталган вақтда дунёнинг исталган нуқтасида рингга чиқишга тайёрман", дейди жангдан кейин Муроджон Аҳмадалиев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь