Муродов кучли “диета”га ўтиради
Спорт
−
18 Октябрь 2022
5764Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бўлажак жанги олдидан якуний машғулотини олиб борди. Муродов жорий йилнинг 22 октябрь куни UFC 280 оқшомида бразилиялик Каё Борралога қарши октагонга чиқади.
-90 кгда жанг олиб борадиган Маҳмуд Муродов эндиликда бор эътиборини вазн ташлашга қаратади. Жангчи UFC томонидан белгиланган меъёрларга тўғри келиши учун 6 кг вазн йўқотиши керак.
Маълумот учун, 29 ёшли Каё Боррало профессионал фаолияти давомида шу вақтга қадар 9 та жангда ғалаба қозонган ва атиги бир мартга мағлубиятга учраган. Муродов эса умумий 25 та ғалабага эришиб, 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 280 оқшоми БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкиллаштирилади. Кечанинг марказий жангида россиялик жангчи Ислом Махачев бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси