Муродов кучли “диета”га ўтиради
Sport
−
18 October 2022 7136 1 minute
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бўлажак жанги олдидан якуний машғулотини олиб борди. Муродов жорий йилнинг 22 октябрь куни UFC 280 оқшомида бразилиялик Каё Борралога қарши октагонга чиқади.
-90 кгда жанг олиб борадиган Маҳмуд Муродов эндиликда бор эътиборини вазн ташлашга қаратади. Жангчи UFC томонидан белгиланган меъёрларга тўғри келиши учун 6 кг вазн йўқотиши керак.
Маълумот учун, 29 ёшли Каё Боррало профессионал фаолияти давомида шу вақтга қадар 9 та жангда ғалаба қозонган ва атиги бир мартга мағлубиятга учраган. Муродов эса умумий 25 та ғалабага эришиб, 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 280 оқшоми БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкиллаштирилади. Кечанинг марказий жангида россиялик жангчи Ислом Махачев бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқади.
Шахзод Шукуров
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September