Мураббий сифатида мен учун энг муҳими бу иштиёқ – Гвардиола 

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби мураббийи Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг муҳим жиҳат бу иштиёқ эканлигини айтди. Бу ҳақда у “Борнмут”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Тактика муҳим, аммо бу мавсумда биз соғинган жиҳат бу юрак, руҳият ва кўп йиллар давомидаги доимий истакларимиз. Мураббий сифатида мен учун энг муҳими – иштиёқ”, дейди Гвардиола. 

Маълумот ўринда, кеча, 30 март куни Англия кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” - “Борнмут” майдонига сафар қилди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 1 тайм майдонда ҳаракат қилди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Учрашувда дастлаб, Эванилсон биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, Холанд ҳамда Мармуш иккинчи бўлимда гол уриб, “Сити”нинг ғалабасини таъминлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг