Мураббий бўлишни истамайман, аммо Зидан ҳам шундай деганди – Месси 

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби футболчи Лионель Месси келажакда мураббий бўлиш нияти йўқлигини, бироқ Зинеден Зидан ҳам худди шундай деб, кенйинчалик Европа чемпионлар лигасида зафар қучганини айтди. Бу ҳақда Мессининг сўзларига асосланиб, ESPN нашри хабар берди.

"Нимага эришганим ҳақида ўйламайман. Мени олдинда нималар кутаётгани ҳақида ўйлайман. Мен мураббий бўлмоқчи эмасман, лекин Зинедин Зидан ҳам худди шундай деган эди. Бироқ кейин мураббий бўлди ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Менга спорт менежменти, жамоани шакллантириш, мураббийга ёрдам бериш ёқади. Аммо ҳали ҳам буларнинг барчасини юз фоиз билмайман”, 35 ёшли аргентиналик футболчи.

Аввалроқ, Месси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўзи учун охиргиси бўлишини айтган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум Лионел Месси ПСЖ сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг