Мухолифатчи, “Халқ ҳаракати” раҳбари Туркияда ҳибсга олинди
Олам
−
28 Октябрь 2019
6394Шу йилнинг 26 октабрь куни Туркияда мухолифатчи сиёсатчи, Туркманистонда тақиқланган "Халқ Ҳаракати" ҳаракатининг раҳбари Какамурод Ходиров ҳибсга олинган. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Ходиров ўз шериклари билан учрашиш учун бир неча кун олдин Истанбулга келган. Мухолифатчи ўз режаларини очиқчасига эълон қилди ва барчани Мармарис меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тадбирда иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув бошланишидан 40 дақиқа олдин Ходиров ўзининг Facebook`даги аккаунтида тадбирга тайёргарлик ҳақида эълон қилди ва уни жонли равишда ўтказишга ваъда берди. Шундан сўнг, у билан алоқа йўқолди.
Маълумотларга кўра, сиёсатчининг шериклари, йиғилиш бошланишидан олдин ҳам, полициячилар меҳмонхонанинг конференция хонасига бостириб киришганларнинг ҳаммасини ушлаб, полиция бўлимига олиб кетишган.
Хабар қилинишича, сиёсатчининг ҳибсга олиниши ҳақидаги сўров турк расмийларига Туркманистон консуллигидан юборилган. Какамурод Ходиров ўз мухолифат фаолиятини 2019 йил ёзида бошлади, ҳозирги Ҳукуматни танқид қилган бир нечта видеоларни ёзди. Ундан олдин у сиёсатга аралашмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь