Мўғулистон мактабларида рус тили ўрнини инглиз тили эгаллайди

Олам

image

Янги ўқув йилидан Мўғулистоннинг кўплаб мактабларида асосий хорижий тил сифатида рус тили ўрнини инглиз тили эгаллайди. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири Пурэвсурэнгийн Наранбаяр маълум қилди.

Қайд этилишича, ўқувчиларга инглиз тилини ўқитиш учинчи синфдан бошланади. Янги ўқув йилида Pearson English дастури онлайн ва кундузги таълим шаклида 100 та мактабда синов тариқасида ишга туширилади.

Мўғулистон чет тили ўқитувчиларини хориждаги мактабларда – Филиппиндаги магистратурада ўқитишни режаламоқда.

Маълумот учун, аксарият Мўғулистон мактабларида рус тили ўқитилиши мумкин бўлган ягона хорижий тил бўлган. 2023 йилда мамлакат парламенти Мўғулистон мактабларида инглиз тилини асосий хорижий тилга айлантиришга оид қонунни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб рус тили Мўғулистон инглиз тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made