Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинландию Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди. 

Унга кўра, Алишер Норбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловга қадар полковник Алишер Норбоев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони лавозимида ишлаган.

Алишер Норбоев 1979 йил 1 июлда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 2000 йил Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юртини, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини, 2018 йилда Михайловск артиллерия академиясининг (Россия Федерацияси) малака ошириш курсини битирган.

Полковник Зоиржон Гулимматович Бозорбоев эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг Моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ушбу тайинловга қадар полковник Зоиржон Бозорбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 

Зоиржон Бозорбоев 1974 йил 19 сентябрда Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. 

Шунингдек, полковник Фарҳоджон Ортиқович Шерматов Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Бунга қадар полковник Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи эди.

Фарҳоджон Шерматов 1969 йил 25 ноябрда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. 1991 йилда Ленинград олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини, 2006 йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби академиясини тамомлаган.

Полковник Абдулла Адҳамович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар полковник Абдулла Ҳамроев Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий хаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг командири эди.

Абдулла Ҳамроев 1976 йил 20 апрелда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 1998 йилда Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини, 2006 йилда Бундесвера бош штаби қўмондонлик академиясини, 2007 йилда Россия Федерацияси Ҳарбий ҳаво кучлари учувчи офицерларни жанговар машғулотларга ўргатиш марказий курсини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясининг қўмондонлик малака ошириш ва қайта тайёрлаш олий курсини битирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг