Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга топширилгани расман тасдиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, диний олим ва блогер, Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилингани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ИИВ томонидан халқаро қидирувда бўлган, 1974 йилда туғилган, фуқаро Алишер Ахмадович Турсунов жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган.

Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлгани сабабли, унга нисбатан Жиноят кодексининг 2441-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 2443-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилингани айтилмоқда эди. Энди эса бу расман ўз тасдиғини топди. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирне шаҳрига жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мубашшир Аҳмад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг