Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати узайтирилди 

Жамият 1701
image

Ўзбекистон Республикасининг “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди).

Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.

Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Агентликка талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
t
×