Мўъжиза сари 10 босқич: еттинчи босқич — ўйин-кулгу мўъжизаси
Бизнес
−
14 Сентябрь 2020
4438Кўнгил очиш ҳақида гапирганда мўъжиза қаердан бошланади? Болалик чоғидаги ўйин майдончасидаги арғимчоқларда ўтказилган чексиз вақтлардан бошланади. Барча давирлардакўпчилик учун бу энг ажойиб кўнгилочар майдонча эди. Енди болаларимизниқалбини арғимчоқлардан иборат мўъжизали ўлка бўйлаб саёҳатларга бой бўлган ўйин-кулгу мўъжизалари билан тўлдирамиз.
Кўнгилочар сайилгоҳларнинг тарихи юз йилдан ошади. Ушбу турдаги сайилгоҳлар баъзиларни қулай, байрамона муҳитда дам олиш имконияти, бошқаларни адреналин ва кўплаб диққатга сазовор жойлари билан жалб қилади, яна бирлари эса оилавий таътил сифатида танлайдилар. Мўъжизали ўлкада бутун оила учун унутилмас дам олиш вақтини яратиш ғояси The Magic жамоасининг асосий мақсади.
Magic City-нинг яратувчилари ташриф буюрувчилар учун улкан тажриба яратишга, уларни мўъжизали дунёга сингдиришга, барча орзуларини амалга оширишга, шу билан бирга уларни ўйин-кулгунинг мўъжизаларига тўлиқ шўнғдиришга интилишади.
Бунинг учун, ижодий дизайн ва илғор технологияларни уйғунлаштира оладигон, диққатга сазовор жойларни барпо этган ва дунёнинг энг яхши ишлаб чиқарувчилари деб ҳисоблановчи Zamperla, SBF VISA, C&S каби компаниялар билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.
Ташриф буюрувчиларни 28-та замонавий аттракционлар кутмоқда. Улардан баъзиларини тақдим этамиз.
41 метр баландликга эга Swing Tower йўловчиларни баландликга кўтариб уларга атрофдаги ажойиб манзарадан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Қадимги классик услубидан илҳомланган янги Endeavor ўзининг олдинги ажойиб хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда ултра технологик аттракцион диққатингизга сазовор бўлади. Ўрнатилган ўриндиқлар 30 м. баландликда ажойиб тезлик билан парвоз қилиш имкониятини беради. LED ёритгичлари саноат услуби билан биргаликда ажойиб эффект билан ҳайратлантиради.
Zamperla компаниясидан Thunderbolt деб номланган қувноқ тепаликлар аттракциони биринчи бўлиб Ню-Йоркда жойлашган Кони-Айленд оролидаги сайилгоҳда ўрнатилди. Трекнинг максимал баландлиги 21 метрни ташкил этади, максимал тезлиги соатига 70 км.
Шунингдек, сайилгоҳ ҳудудида 80 метр баландликдаги энг катта чархпалак жойлашган бўлиб, у сизга Тошкентга ўзгинигоҳ билан қарашга ва саёҳат давомида пойтахт объектлари тўғрисида ақл бовар қилмайдиган тарихий фактларни билиб олишга имкон беради.
Диско — бу яна бир ажойиб ва динамик аттракцион, унда рейслар кўринишидаги ўқ бўйлаб ҳаракатланадиган улкан диск мавжуд.
Бу, сайилгоҳ яратувчилари меҳмонларни ҳайратда қолдириш учун тайёрлаётган ажойиб жойларнинг кичик бир қисмидир.
Ҳар бир объект мўъжизали ва ақл бовар қилмайдиган дунё муҳити билан тўлдирилади.
Аммо бу,Magic City ҳудудида яратилаётган мўъжизаларни ҳаммаси эмас. Оилавий-кўнгилочар ҳудудида замонавий ва мавзули Аква парк ҳам қурилмоқда.
Бу барча сув севувчиларнинг орзуси. Аква парк энг замонавий сув аттракционлари ва қизиқарли кўнгил-очар жойлари билан барчангизни ҳайратда қолдиради.
Ҳар бир аттракцион жуда кўп ҳис-туйғулар ва адреналин бахш этади, ва энг муҳими бутунлай хавфсиз бўлади.
Ҳозирги вақтда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси