Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”ни тарк этадими?

Спорт

image

Мисрлик 31 ёшли футболчи 2023/2024 йилги мавсум якунида “Ливерпуль“ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда SPAN нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “қизиллар“ ҳужумчининг якунланаётган шартномасини яна 1 ёки 2 йилга узайтириш устида бош қотирмоқда. Форвард билан келишув ҳали ҳеч қайси томонга ҳал бўлмаган, аммо клуб аллақачон унинг ўрнини боса оладиган ўйинчини излашни бошлаган. 

Футболчининг вакилларига кўра, у шу мавсум якунигача аниқ клубни так этмайди, бироқ у шартномани узайтириш ёки янгисини имзолаш ҳақида аниқ тўхтамга келмаган. Мисрлик ҳужумчининг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 65 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“La Gazzetta dello Sport“ нашрининг маълум қилишича, Салоҳ “қизиллар” сафини тарк этадиган бўлса, Англия клуби унинг ўрнига “Ювентус”нинг ҳужумкор ўйинчиси Федерико Кьезани олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль“ номидан 2022/2023 йилги мавсумда АПЛда 38 та ойинда майдонга тушиб, 19 гол урган ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг