Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади.

Шунингдек, Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати (Ижод мактаби) ташкил этилади.

Ижод мактабига ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made