МТВ Зарафшонда тарбиячилар тозалашга олиб чиқилиши бўйича маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда Зарафшон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларини ҳудудни ободонлаштириш бўйича мажбурий ишларга жалб қилинганлиги ҳақида тарқалган ахборотни ўрганиб чиқди.

Текширувда Тармоқдаги аноним манбаларда тарбиячилар тозалаган деб кўрсатилган “Янги Зарафшон” маҳалласи Зарафшон шаҳар марказидан 2 км узоқликда жойлашгани аниқланган. Кўрсатиб ўтилган туманда 3 та давлат МТТ фаолият юритади.

Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудираси М. Турсунова 1, 16 ва 20-сонли МТТ ходимларидан сўраб-суриштирганда, уларнинг барчаси 2019 йил 15 июль куни душанба, яъни иш куни бўлгани ва болаларни қаровсиз қолдириб бўлмаслиги сабабли шу куни МТТда бўлганларини ва бевосита ўз вазифаларини бажарганликларини маълум қилган.

1, 16, 20, 4-МТТларда кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улардаги ёзувлар тарбиячиларнинг иш жойларида бўлганликларнини тасдиқлаган.

Қўшимча равишда Зарафшон марказидан 40-50 км узоқликда жойлашган МТТ ходимлари ҳам сўроқ қилинган. “Мурунтау” маҳалласида (шаҳар марказидан 40 км нарида) жойлашган 4-сонли МТТ мудири гувоҳлигига кўра, жорий йилнинг 19 июлида унинг шахсий телефон рақамига чет эл рақамидан қўнғироқ бўлиб, вазиятни изоҳлаш юзасидан мурожаат этилган.

20-сонли МТТ мудирига ҳам худди шундай қўнғироқ тушган. Иккала мудир қўнғироқ қилганларга 2019 йил 15 июль куни ободонлаштириш бўйича ишларга бирор ходим жалб қилинмаганлиги ва шу куни марафон ўтказилиши ҳақидаги ахборот мавжуд эмаслиги, барча тарбиячилар эса МТТда бевосита лавозим вазифаларини бажараётгани ҳақида маълум қилган.

Вазиятни ўрганиш натижаларига кўра, марафон эълон қилингани ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳудудни ободонлаштиришга мажбурий жалб қилингани ҳақидаги ахборот тасдиқланмаган.

Вазирликнинг фикрича, мазкур янгиликни эълон қилишда ресурслар тасодифий суратлардан фойдаланган. Зарафшон шаҳридаги МТТ тарбиячилари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлигини исботловчи фотосуратлар аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

мажбурий меҳнат Зарафшон

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг