Можародан сўнг 24 мингдан ортиқ қозоғистонликлар Қирғизистонга кетди
World
−
10 February 2020 21454 1 minute
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Кордай тумани, Масанчи қишлоғида 7 февраль куни юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 24 мингдан ортиқ аҳоли чегара назорат ўтиш жойлари орқали Қирғизистон ҳудудига ўтди.
“Бугун Аухатти, Қорасу ўтиш пунктларида бўлдик. Чегарадан ўтиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ҳозирги вақтда Қирғизистон томон 24 минг киши ўтди. Кечадан бери оқсоқоллар, аёллар ва ёшлар қайтмоқда”, дейди Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари лавозимидан Жамбил вилояти раҳбарлигига тайинланган. Сапарбаев.
Таъкидланишича, Қирғизистонга ўтган 4 мингдан ортиқ қозоғистонликлар уйларига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув бошланган. Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди.
Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди. Воқеа жойида ҳукумат комиссияси текширув ишларини олиб бормоқда.
Тартибсизликлар вақтида 47 киши ҳибсга олинган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28