Моуриньо Жаҳон чемпиони бўлишни орзу қила бошлади

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ мураббийи Жозе Моуриньо ўз фаолиятини терма жамоада давом эттиришни хоҳламоқда.

Португалиялик мутахассиснинг фикрига кўра, у ўзини клублардан кўра терма жамоада каттароқ натижаларга эриша олишига ишонмоқда. 

"Мен янги мусобақаларда ўзимни синаб кўрмоқчиман. Масалан, Жаҳон ва Европа чемпионатларида. Мен аллақачон бу ҳақда ўйлашни бошлаганман. Айни пайтда бирор терма жамоа бошқарувида ўзимни тасаввур қила оламан. Португалия терма жамоасими? Бунинг фарқи йўқ", деб айтиб ўтди Моуриньо.

Олдинроқ, Моуриньонинг Лондоннинг "Челси" клубига учинчи марта қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Жаҳон чемпионати Моуриньо Португалия

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг