Моуриньо “Рома”нинг мағлубиятига изоҳ берди
Спорт
−
07 Ноябрь 2021
8353“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 12-туридан ўрин олган “Венеция”га қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди. Учрашув рақибнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Рома” ҳақида гапиришни истамайман. Учрашувда “Венеция” ғалаба қозонди, шу сабаб улар муҳокамага лойиқ. Мен асабларимни асрашим, ҳис-туйғуларимни жиловлашим керак. Сабаби, олдимизда муҳим ўйинлар кўп. Ҳисоб 2:1 бўлган пайтда бизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо, футболда “сен урмасанг, сенга уришади”, деган нақл бежизга эмас. Жамоам ўйинни назорат қилди, ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо кейин нима бўлганини тушунмай қолдим.
Мен бош мураббий сифатида ўз олдимга мақсад қўйиб, ўзим билан бир қаторда футболчиларга ҳам мотивация беришим керак. Мақсадимиз кучли 4 ликка кириш, аммо бошқа ҳеч нарса керак эмаслигини англатмайди. “Рома” совринлар учун курашади. Ҳозирги таркибимиз ўтган мавсумдагидан кучли эмас. Ёзда клуб жамоани кучайтириш учун эмас, аксинча позицияларни тўлдириш мақсадида футболчи сотиб олди. Биз кўплаб тажрибали футболчиларимизни йўқотдик”, - деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо “Ньюкасл”ни бошқариш таклифини рад этган.
LiveБарчаси