Моуриньо АПЛга қайтмоқчи

Спорт

image

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг “Челси” клубига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Манбага кўра, Моуриньо Рим клуби раҳбариятидан молиявий ёрдам кўрсатилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган. Португалиялик мутахассис бундан аввал икки марта “Челси” бош мураббийи бўлган: 2004 йилдан 2007 йилгача ва 2013 йилдан 2015 йилгача. Моуриньо вакиллари аллақачон “Челси” раҳбарияти билан боғланиб, мураббийнинг эҳтимолий қайтишини муҳокама қилган, бироқ лондонликлар жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Грем Поттерни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

Шунингдек, Моуриньонинг рафиқаси ва болалари ҳамон Лондонда яшайди, шу боис Англия Премьер-лигасида ишлаш мураббий учун устувор аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган. Премьер-лигага қайтишга бўлган қизиқиш ва “Рома”нинг молиявий имкониятларига қарамай, Моуриньо мавсум ўртасида Италия клубини тарк этмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг