Москвага дрон ҳужуми Украина разведкасининг махсус операцияси эди – Украина ОАВ

Олам

image

24 июлга ўтар кечаси Москвага иккита дроннинг ҳужуми Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармасининг махсус операцияси бўлган. Бу ҳақда “РБК-Украина” нашри Украина махсус хизматларидаги манбаларига таяниб хабар берди. 

Нашрга кўра, барча “қушчалар” Москвага учиб борган.

Ҳужумга разведканинг алоқадорлигини Украина хавфсизлик ва мудофаа секторидаги “Украинская правда” манбаси ҳам тасдиқлаган. 

“Бугун Москвага учувчисиз самолёт ҳужуми Бош разведка бошқармаси томонидан амалга оширилган махсус операция эди”, дейди Франция ахборот агентлигининг Украина мудофаа вазирлигидаги манбаси.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни эрта тонгда учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида Москвага ҳужум уюштирилганди. Оқибатда иккита нотурар жой биносига зарба берилган, аммо жиддий вайроналар ва қурбонлар бўлмаган.

Айтиш жоизки, бу Москвага дронлар ёрдамида қилинаётган биринчи ҳужум эмас. Жорий йилнинг 3 майга ўтар кечаси Кремлга икки учувчисиз самолёт ҳужум қилган. 30 май куни эса камида учта дрон пойтахтнинг жануби-ғарбидаги турар-жой биноларига зарар етказган. Учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилояти осмонида ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Украина дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг