Москвадаги ётоқхонада тўрт ўзбекистонлик заҳарланди. Улардан бири вафот этди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳридаги ётоқхонада тўрт ўзбекистонлик эркак заҳарланди. Улардан бири вафот этди, қолганлари эса шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ “Mash” Telegram каналига таяниб хабар бермоқда

Қайд этилишича, заҳарланганлар ётоқхона эгасига қўнғироқ қилиб, ўзларини ёмон ҳис қилаётганларини айтишган. Шундан сўнг, ётоқхона эгаси келиб, эшикни тақиллатган. Бироқ ҳеч ким эшикни очмаган ва у қулфни бузиб киришга мажбур бўлган. 

Маълум қилинишича, воқеа жойига етиб келган шифокорлар заҳарланганлардан учтасини қутқариб қолишган, аммо улардан бири вафот этган. Ҳозирда уч эркак шифохонада, уларнинг аҳволи эса оғир, деб баҳоланмоқда. 

Тахмин қилинишича, ўзбекистонлик муҳожирлар ётоқхонага гиёҳванд модда таъсири остида келганлар ва бирин-кетин ҳушдан кета бошлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш

Баҳолаганлар

5156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг