Москвадаги теракт ортидан Тўқаев хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказади
Олам
−
23 Март
9838Москвадаги теракт ортидан бугун, 23 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун Қосим-Жомарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан Россия Федерациясидаги теракт билан боғлиқ чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказади. Унда Қозоғистонда хавфсизликни кучайтириш масаласи кўриб чиқилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Қирғизистон пойтахтида Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказилган.
"Москвада юз берган фожиали воқеалар сабаб Бишкек ҳокимияти шаҳарда хавфсизлик чораларини янада кучайтиришга қарор қилди. Пойтахт ички ишлар органларида фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари хавфсизлигини таъминлашга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йиғилишда полиция ходимларига шаҳардаги одамлар тўпланадиган жойлар, савдо-кўнгилочар марказлар ва бошқа манзилларда назоратни кучайтириш топшириғи берилган. Бундан ташқари, оммавий тадбирлар пайтида ҳам сергакликни ошириш масаласи кўриб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь