Москвадаги ҳарбий завод портлашидан жабрланганлар сони 45 нафарга етди
World
−
09 August 2023 8049 1 minute
Москва яқинидаги Сергиев Посаддаги оптик-механика заводида юз берган портлаш қурбонлари сони 45 нафарга етди. Бу ҳақда туман маъмурияти хабар берди.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв вайроналар остида беш киши қолаётган бўлиши мумкинлигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, олти нафар жабрланувчи куйиш ва бош жароҳатлари билан реанимацияга жойлаштирилган. Яна 22 киши травматология бўлимига ётқизилган, қолганлари ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари олган. Шифохонада 40 та захира ўрни яратилган.
Портлаш бугун, 9 август куни пиротехника воситалари сақланадиган омборхонада содир бўлган. Маълумотларга кўра, биноларнинг майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади. У бутунлай вайрон бўлган. Бино банкрот деб эълон қилинган “Пиро-Росс” томонидан ижарага олинган, унинг раҳбарияти 250 нафар ходимга маош тўламагани учун тергов қилинмоқда.
Завод тўлиқ эвакуация қилинган, яқин атрофдаги 20 га яқин кўп қаватли уйга ҳам зарар етган. Портлаш факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 217-моддаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги талабларини бузиш) бўйича иш очилган.
Маълумот учун, мазкур оптик-механика заводи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, саноат ва соғлиқни сақлаш учун оптик ва оптоэлектроник қурилмаларни ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August