Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари жанжаллашди
Олам
−
04 Декабрь 2021
11225Кеча, 3 декабрь куни Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Гап шундаки, Машкова кўчасида бир гуруҳга бириктирилган қирғизистонлик муҳожирлар кўп қаватли уй ҳовлисидаги қорни кураётган бўлган. Худди шу вақтда Ўзбекистон фуқаролари уй томини қордан тозалаётган бўлган. Жанжал ўзбекистонликлар қирғизистонликлар тозалаган жойга қор ташлашидан келиб чиққан.
Можаро натижасида полиция 11 кишини ҳибсга олган.
“Кеча коммунал хўжалик ходимлари ўртасидаги муштлашув натижасида 11 киши қўлга олинди: 7 нафари Қирғизистон ва 4 нафари Ўзбекистон фуқароси. Жанжал пайтида уч киши жароҳатланган. Улар майда безорилик учун протоколлар тузилди. Терговдан олдинги текширув бошланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, коммунал хўжалик ходимлари жанжали бўйича прокуратура ҳам текширув бошлагани айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь