Москвада ўзбек ва тожиклар муштлашувида 40 киши қўлга олинди

Олам

image

Аввалроқ Москвадаги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу муштлашувда иштирок этган 40 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган бўлиб, ишчиларнинг яшаш жойи ва ҳудуд полиция ҳимояси остига олинган.

Маълум бўлишича, оммавий муштлашувга ошхонада навбат кутиш вақтида юзага келган тушунмовчилик сабаб бўлган. Тортишув 50-60 нафар фуқаро иштирокида оммавий муштлашувга айланган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 40 га яқин ходим қўлга олиниб, вазиятга ойдинлик киритиш учун ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар сўроқ қилиниб, тушунтириш хати ёзилгач, қўйиб юборилган. Оғир тан жароҳати олган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. 

“Яқин кунларда консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш учун қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва мигрантлар муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг