Путин шоҳми? Россияда митинг бўлиб ўтди

Олам 10370
image

Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг муддатининг нолга тенглаштирилишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. 100 га яқин киши Князь Владимирнинг Кремль қаршисидаги ҳайкали олдида ташкил этилган пикетда иштирок этди.

Намойишчилар "ЙЎҚ", "Нолга тенг бўлган муддатлар – давлат тўнтарилиши" ва "Халқ билан маслаҳатлашилмади" деб ёзилган плакатлар билан Кремль қаршисида туришган. 

Аввалроқ, Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлари янги Конституция қабул қилинганидан кейин президентлик муддатини бекор қилиш тўғрисидаги ўзгартиришни қўллаб-қувватлаган. Бу ҳужжатни ёқлаб 380 депутат овоз берган, 43 депутат қарши чиққан, биттаси бетараф бўлган.

Шундай қилиб, Россиянинг амалдаги Президенти Владимир Путин Конституцияга киритилган ўзгартишлардан сўнг қайта сайланиши мумкин.

Россия раҳбарининг ўзи Давлат думасида нутқ сўзлаб, Конституциявий суднинг розилиги шарти билан президентлик муддатининг бекор қилинишига қарши эмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум жорий йилнинг 22 апрель кунига белгиланган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 450
Рейтинг: 3
t
×