Москвада мигрантлар ўртасида оммавий жанжал юз берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия пойтахти Москванинг жануби-ғарбидаги кафеда икки гуруҳ ўртасида жанжал юз берди. Натижада олти киши шифохонага ётқизилди ва 9 нафари полиция бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Вернад чорраҳасидаги муштлашув ҳақида полицияга кеча тунда хабар тушган.

Кўрсатилган манзилга полиция ходимлари ва тез тиббий ёрдам хизмати етиб келган. Олти киши шифохонага, тўққиз киши эса келгуси суриштирувлар учун ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Ҳуқуқбузарлар базалардан текширилган, икки киши Россия ҳудудида ноқонуний бўлиш сабабли жазоланган. Бундай ҳуқуқбузарлик учун 7 минг рубль жарима ёки Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш билан жазоланиши мумкин.

Етти киши майда безорилик содир этишда айбланиб, жазога тортилган. Бунинг учун минг рубль жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси тайинланади.

ТАССнинг ҳуқуқ-тартибот идоралардаги манбасига кўра, жанжалда Қирғизистон ва Тожикистоннинг 15 нафар фуқаролари иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

647

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг