Москвада хавфсизлик чоралари яширинча кучайтирилмоқда

Олам

image

Москвада қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Ҳар куни махсус полкларда ва Миллий гвардияда ходимларнинг “захиралари” тузилмоқда. Бу ҳақда “Pravda.ru” хабар берди.

Манбага кўра, Москва эҳтимолий таҳдидларни, жумладан, қўпорувчи гуруҳларнинг пойтахт ва Москва вилоятига кириб келиши эҳтимолини доимий равишда кузатиб боради. Полиция уларнинг қуролларини тортиб олишга уринишлар эҳтимолидан огоҳлантирилди.

“Эндиликда махсус полк раҳбариятининг буйруғи билан янги ходимлар фақат тажрибали ҳамкасблари билан жуфтликда навбатчиликка тайинланиши мумкин. Бундан ташқари, йўл ҳаракати полицияси бригадалари билан бирга махсус полкнинг пулемётли ходимлари навбатчилик қилмоқда. Кремль маркази ва атрофидаги ҳудуд хавфсизлиги кучайтирилди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, махсус полк ва ОАВ ходимлари ҳар куни ўз базасида захирада бўлиб, зарурат туғилганда тезда воқеа жойига боришга тайёр.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made