Москвада Афғонистон масаласи муҳокама қилинади. Унда Ўзбекистон вакили ҳам қатнашади

Олам

image

Бугун, 8 февраль куни Москвада афғон муаммосига бағишланган хавфсизлик вакилларининг бешинчи кўп томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Россия томонидан Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев иштирок этади. 

Тадбирда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик маслаҳатчилари ёки Хавфсизлик кенгаши котиблари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 

Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати матбуот хизматида таъкидланганидек, йиғилишда “Афғонистондаги вазиятни тартибга солишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган”. 

Афғонистон муаммоси бўйича кўп томонлама маслаҳатлашувларнинг аввалги, тўртинчи раунди ўтган йилнинг май ойида Душанбеда бўлиб ўтган эди. Унда сўзга чиққан Патрушев “минтақавий хавфсизликка афғон омилининг жиддий таъсири” давом этаётганини таъкидлади. Ушбу чақириқ ва таҳдидларга қарши туриш учун у кўп томонлама учрашувлар амалиётини давом эттириш, шунингдек, халқаро мулоқот механизмларининг бутун спектри бўйича ишларни фаоллаштиришга чақирди. 

Маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди 2021 йил ноябрь ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтди.  атижада томонлар қўшма баёнот қабул қилди. Хусусан, тинч, барқарор ва суверен Афғонистонни қатъий қўллаб-қувватлаши, барча террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаш ва афғон халқининг азоб-уқубатларидан чуқур қайғуриш билдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг