Москва Европа Кенгашидан чиқишини эълон қилди. Энди Россияга ўлим жазоси қайтадими?
Олам
−
10 Март 2022
18276Бугун, 10 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Европа Кенгашидан чиқишини эълон қилди. Тегишли расмий баёнот ТИВ сайтида эълон қилинди.
ТИВ баёнотида айтилишича, Москва Европа Кенгаши Ғарбнинг нарциссизм (ўзига маҳлиё бўлиш) платформасига айланишида иштирок этмоқчи эмас.
“Россия НАТО ва ЕИ Европанинг энг кекса ташкилотини Ғарбнинг устунлиги ҳақида фитналари илгари суриладиган ва нарциссизм платформасига айланишида иштирок этмайди. Майли Россиясиз ўзаро роҳатланишсин”, дейилади ТИВ баёнотида.
Россиянинг ТАСС агентлиги Россия нега Европа кенгашидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилганини тушунтирди.
Ғарбнинг “нарциссизм платформаси”
Европа Кенгаши 1949 йилда ташкил этилган минтақадаги энг қадимги ҳукуматлараро ташкилотдир. Россия инсон ҳуқуқлари ва демократик ривожланиш соҳасида ҳамкорлик қилишни мақсад қилган Европа Кенгашига 1996 йилда аъзо бўлган.
Нашр Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида 28 йил ўтиб ташкилотдан чиқиш қарорининг сабаблари келтирилди, дейди. Дипломатик идоранинг таъкидлашича, Россияга дўстона муносабатда бўлмаган ЕИ ва НАТО давлатлари Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасида (ЕКВҚ) мутлақ кўпчиликка эга бўлиб, буни суиистеъмол қилиб, узоқ вақт давомида Европа Кенгаши ва умумий гуманитар ва ҳуқуқий маконни йўқ қилиш йўлида ҳаракатланган. Шу сабаб Россия ташкилотнинг Ғарб давлатлари учун платформага айланишида иштирок этишдан бош тортган.
Жараён вақт талаб қилади
Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти Россия Европа Кенгашидаги иштирокини бирдан тўхтатишини англатмайди. Бунинг учун анча узоқ жараён белгиланади.
“Европа Кенгашидан чиқиш Европа Кенгаши Низомининг 7-моддаси асосида, аъзо давлат ташаббуси билан Европа Кенгаши Бош котибини бу ҳақда расман хабардор қилганда амалга оширилади. Аъзоликнинг тўхтатилиши, агар хабарнома жорий йилнинг тўққиз ойи ичида амалга оширилса, жорий молиявий йил охирида содир бўлади”, дейди Россия Федерация Кенгаши вице-спикери Константин Косачев.
Шундай қилиб, Россия Федерацияси 2022 йил охиригача Европа Кенгаши аъзоси бўлиб қолади.
Инсон ҳуқуқлари конвенцияси
“Европа Кенгашидан чиқиш, шунингдек, унинг барча механизмларидан чиқишни ҳам англатади”, дейди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Бу шуни англатадики, Россия, масалан, Идоралар низоми билан биргаликда денонсация қилинадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясидан (ЕК ИҲК) воз кечиши керак.
“Аммо бу денонсация кучга киргунга қадар ЕК ИҲК бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди”, деган Федерация Кенгаши вице-спикери Константин Косачев.
Европа инсон ҳуқуқлари суди
Конвенциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа кўплаб шартномалардан асосий фарқи шундаки, бу ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг ҳақиқатан ҳам самарали механизми мавжуд. Ўз эркинликлари қандайдир тарзда бузилган деб ҳисоблаган ҳар қандай фуқаро ёки Европа Кенгаши мамлакатининг резиденти Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига (ИҲЕС) мурожаат қилиш имкониятига эга.
“Агар Россия Европа Кенгашидан чиқса, бу маълум бир жараён, у тугагандан сўнг фуқароларимиз ИҲЕСга мурожаат қила олмайди”, дейди Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қўмитаси раҳбари Андрей Клишас.
Сенатор ИҲЕСга мурожаат қилиш ўрнига россияликларни адолатни Россия судларидан излашга ундаган.
“Фуқароларимиз миллий юрисдикция доирасида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, жумладан, конституциявий судга фаолроқ мурожаат қилишлари керак”, дейди Клишас.
Ўзим жазосига мораторий
Россия Федерацияси Жиноят кодексида ўлим жазоси ҳаётга қарши ўта оғир жиноятлар учун истисно жазо чораси сифатида кўрсатилган. Аммо 1997 йилда Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига 6-сонли протоколни имзолади, натижада мамлакатда ўлим жазосини қўллашга мораторий жорий этилди. Ваҳоланки, Россия бу протоколни ҳали ратификация қилмаган.
Шунга кўра, Россия Федерациясининг Европа Кенгашидан чиқиши эълон қилиниши билан судлар ўлим жазосини қайтарадими, деган савол туғилади.
Европа Кенгашидан чиқиш тўғрисидаги қарор мамлакатимизда ўлим жазосининг қайтарилишига таъсир қилмайди. Ушбу мораторий чексиз хусусиятга эга ва бу бизнинг Европа Кенгашида бўлишимиз билан боғлиқ эмас, чунки Россия суверен давлатдир, Россия Федерацияси Конституциявий суди жамоат қонунчилиги ва тартиби билан боғлиқ барча масалаларни ўзи белгилайди”, дея тушунтирган Клишас.
Бадаллардан иқтисод қилиш
Россия, Европа Кенгашининг бошқа аъзолари сингари, йиллик тўловларни тўлаши керак: Россия Федерацияси учун бу тахминан 33 миллион еврони ташкил қилади. Бу йил Москва ҳали пул ўтказишга улгурмагани инобатга олинса, уларни қайтаришнинг ҳожати йўқ.
“Бу йил учун биз ўз тўлов қилганимиз йўқ ва ҳозирги шароитда Европа Кенгашининг асосий органлари ишида иштирок этмаганимиз учун ўз ҳиссамизни қўшишимизни тасаввур қилишим қийин. Шунинг учун бу масала очиқ қолмоқда”, деган Россия Федерациясининг Европа Кенгашидаги доимий вакили Иван Солтановский.
Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари Украинага ҳужум бошлагач, Европа Кенгаши Москванинг аъзолигини тўхтатиб қўйганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь