Москва яқинида кучли ёнғин содир бўлди
Олам
−
24 Июнь
6160Москва яқинидаги Фрязино шаҳридаги саноат зонаси ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, одамларни эвакуация қилиш ташкил этилган. Ёнғинга мураккабликнинг учинчи даражаси берилган. Ёнғин содир бўлган манзилда “Платан” илмий-тадқиқот институти жойлашган. Кейинчалик “Росэлектроника” холдинги ёнаётган бинонинг “Платан” тадқиқот институтига алоқаси йўқлиги ҳақида хабар тарқатди. Компания баёнотига кўра, у 1990 йилларда хусусий мулкка айланган.
“Ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди”, деб хабар бермоқда ОАВ тезкор хизматларга таяниб.
ТАСС агентлигига кўра, Фрязинодаги ёнғин майдони 4 минг квадрат метрга етган. Уни ўчиришга 100 дан ортиқ киши ва 40 та техника жалб қилинган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Москва авиация марказининг Ка-32 вертолёти ёнғин содир бўлган жойга уни ўчиришга ёрдам бермоқда.