Москва Украинани “банкрот давлат” деб атади

Олам 7298
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатни банкрот давлатга айлантириб, фуқароларини келажагидан маҳрум қилди. Бу фикрни бугун, 14 ноябрь куни Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида билдирди. 

“Бугунги кунда Киев ўз даромадининг ярмидан кўпи – 57,9 фоизини қарзларга хизмат кўрсатишга сарфламоқда. Шунинг учун у янги кредитлар олишга мажбур. Украина банкрот давлат”, дейди Володин. 

Унинг қўшимча қилишича, Киевда улар ҳозир бу масалани бостиришга ҳаракат қилмоқда.  

“Аммо муаммо аниқ. Зеленский Украина фуқароларини келажакдан маҳрум қилди, мамлакатни қарз қуллигига олиб келди”, дея таъкидлади Давлат Думаси спикери. 

Унинг сўзларига кўра, бу 2014 йил февралида Украинада бўлиб ўтган ва “Украина суверенитетининг тўлиқ йўқолишига олиб келган” давлат тўнтаришининг оқибатлари бўлган. Володоннинг айтишича, мамлакат бюджети деярли 40% хорижий кредитлар ва қарзлар ҳисобидан шакллантирилди ва 2023 йилда хорижий молиялаштириш 58% ни ташкил қилади. 

“Украина фуқароларга сарф-харажат мажбуриятларини мустақил равишда таъминлай олмайди: иш ҳақи ва нафақалар, пенсиялар ва бошқа ижтимоий масалалар. Вазият тобора ёмонлашмоқда”, дея қўшимча қилди Давлат Думаси спикери.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 271
Рейтинг: 3
t
×