Москва Украинага кун бермасликни ваъда қиляпти

Олам

image
0:00
0:00
download

НАТО инструкторлари ва ёлланма аскарлари Украинада қолар экан, Россия томонидан аниқланган воқеликлар тан олинмас экан хавфсизлик кафолатлари бўйича жиддий музокаралар бўлмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия ТИВ Шимолий Америка департаменти директори Александр Дарчиев айтиб ўтди. 

“[Украина Президенти Владимир] Зеленский режимига қурол ва молия етказиб бериш тўхтатилмагунча, Америка ва НАТО ҳарбий хизматчилари/ёлланма аскарлари/мураббийлари олиб чиқилмагунича ва биз жойларда аниқлаган воқеликлар тан олинмагунча, Украина ва Евро-Атлантикага нисбатан хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳар қандай жиддий музокараларни бошлашга ҳали эрта. Тўп энди майдоннинг Америка томонида”, дейди дипломат. 

Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директорининг эслатишича, бир йил аввал Москва АҚШ ва НАТО билан хавфсизлик кафолатлари бўйича иккита қонуний мажбурий ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилиб, музокаралар олиб боришга ҳалол уриниш қилган. Унинг таъкидлашича, жавобан, периферик ҳикоялардан ташқари, Россия Федерациясида улар қатъий "йўқ" дейилганини эшитган. 

“Энди маълум бўлишича, Ғарбнинг тажовузкор ниятлари йўқлиги ва Минск келишувларига риоя қилишнинг ширин овозли кафолатлари остида Украина Қуролли кучлари қайта жиҳозланди ва Донбассни эгаллаб олиш ва йўқ қилиш учун кучлар жамланди. Бундай шароитда биз Қўшма Чтатлар ва жамоавий Ғарбга ишончимиз йўқ”, дейди дипломат.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

484

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made