Москва-Тошкент йўналишидаги самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди
Жамият
−
07 Ноябрь 2022 8167 1 дақиқа
“Москва-Тошкент” йўналишидаги HY-602 рейси Boeing 787-8 самолёти Тошкент аэропортига қўна олмасдан, захира аэропорти Навоийга фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, пойтахт устида ўта кучли шамол силжиш ҳодисаси лайнерни аэродромга қўниши учун тўсқинлик қилган. Юқори қатламларда турли булутлар оқимидаги силжиш кучи 8 м/с фарқлангани учун самолёт хавфсиз қўнишида муаммолар келтириб чиқаради.
Авиация йўриқномаларида 6 м/с дан юқори шамол силжиш ҳодисаси “ўта кучли” гуруҳда тавсифланган.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни ҳам Москва-Бухоро йўналишида учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Навоий вилоятига фавқулодда қўндирилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь