Москва-Бухоро йўналишидаги самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди
Жамият
−
05 ноябр 2022 9903 1 дақиқа
Москва-Бухоро йўналишида учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Навоий вилоятига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram канали хабар берди.
Маълум бўлишича, “Аэрофлот” авиакомпаниясининг йўловчи рейси Москвадан Бухорога учган самолёт қуюқ туман туфайли Бухоро аэропортига қўна олмаган.
Шундан сўнг, самолёт Навоий муқобил халқаро аэропортига фавқулодда йўналтирилган ва муваффақиятли қўндирилган.
Аввалроқ, Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учган самолёт авариявий вазият сабаб фавқулодда Эронга қўнган эди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август