Москва биржасида ўзбек сўми билан савдо йўлга қўйилиши мумкин

Олам

image

Москва биржаси ўзбек сўми билан савдони йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда РБК ёзмоқда. 

Таъкидланишича, арман драми ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) валютаси дирҳам билан ҳам савдони йўлга қўйиш муҳокама қилинмоқда. 

Қайд этилишича, ҳозир валюта майдончасида рублни 10 та хорижий валютага алмаштириш мумкин: АҚШ доллари, евро, турк лираси, Гонконг доллари, Беларусь рубли, Қозоғистон тенгеси, Швейцария франки, Британия фунти, япон иенаси ва Хитой юани. 

“Мавжуд валюталар рўйхатини кенгайтириш мантиқий қадамдир, чунки биржадаги савдолар ҳажми пасайган”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, 2022 йил апрель ойида доллар-рубль жуфтлиги бўйича ўртача кунлик савдо ҳажми 81,5 миллиард рублни, 2021 йил апрелида 242,9 миллиард рублни ташкил этган. Кескин пасайиш норезидентлар учун Россия қоғозлари билан операцияларни тақиқлаш билан боғлиқ. 

Таққослаш учун, жорий йил апрель ойида рубль-евро жуфтлиги бўйича ўртача кунлик савдо ҳажми 49 миллиард рублни, ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринда турган юанда эса 13,7 миллиард рублни ташкил қилган. Бир йил олдин ушбу валюталар бўйича савдо ҳажми мос равишда 33,7 миллиард рубль ва 1 миллиард рубль бўлган.  

Қайд этилишича, санкциялар шароитида БААнинг Россия бизнесига қизиқиши ортиб бормоқда. Бундан ташқари, бадавлат россияликлар БААда бизнес очиш ва мулк сотиб олишдан манфаатдор экани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

рубль сўм

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг