Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
24 Ноябрь 28035 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,92 сўмга кўтарилди ва 11 988,32 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 25,49 сўмга ошиб, 13 822,53 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,21 сўмга кўтарилди ва 152,02 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,05 сўмга баландлади ва 1686,74 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 10 600 сўмга тушди ва 1 млн 591 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 24 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 45 млн 472 минг 212 сўмга ошган ва 1 млрд 30 млн 223 минг 275 сўм этиб белгиланган.