Москва бир қатор давлатлар террористик гуруҳларга молиявий ёрдам бераётганини айтмоқда

Олам

image
Расмий Душанбе афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтганини маълум қилди north_east

Расмий Душанбе афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтганини маълум қилди

Бир қатор мамлакатларнинг махсус хизматлари халқаро террористик гуруҳларни молиялаштирмоқда ва қуроллантирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференциясида айтиб ўтди.

Валерий Герасимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ИШИД террорчилари Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраган, аммо уларнинг Яқин Шарқдан Шимолий Африка ҳамда Афғонистонга кўчиб ўтаётгани кўзга ташланмоқда.

Фото: Валерий Герасимов

“Қайд этиш керакки, бир қатор нодавлат ташкилотлар ҳамда давлатларнинг махсус хизматлари ўзларининг сиёсий мақсадларига эришиш учун террористик ташкилотларни молиялаштириш ва қуроллантириш билан шуғулланмоқда”, дейди Герасимов.

Унинг таъкидлашича, амалиёт шуни кўрсатадики, террорчилар билан ўйин ўйнаш яхшиликка олиб келмайди. 

“Террористик гуруҳлар эртами-кечми ўз кураторлари назорати остидан чиқиб кетади. Фақат яқин халқаро ҳамкорлик муносабатлари билангина террористларга муносиб жавоб қайтариш мумкин”, дея тушунтирди у.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 22-24 июнь кунлари Россия пойтахтида Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳар йили Мудофаа вазирликлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва нодавлат экспертларни глобал хавфсизликнинг асосий саволларига жавоб излаш учун бирлаштирадиган форумдир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу конференцияси доирасида сўзга чиққан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу НАТО кучларининг Афғонистонни тарк этиши фонида мамлакатда авж олган кескинликка тўхталиб, вазиятни ечиш учун тезкор чоралар кўриш ва бунга халқаро ҳамжамиятни жалб қилиш борасида фикр юритди.

Бундан ташқари, Россия Президенти Владимир Путин ҳам ушбу конференцияси доирасида сўз олиб, дунёга хавф солаётган таҳдидларни санаб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг