Москва Вашингтонни АҚШ билан дипломатик алоқаларни узиши ҳақида огоҳлантирди
Жамият
−
03 Август 2022
11097АҚШ Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилса, Москва Вашингтон билан дипломатик алоқани узади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
Брифингда дипломатнинг таъкидлашича, америкалик қонунчилар “ўз фикрича, Москвани терроризм ҳомийси деб эълон қилишдек кучли қурол ишлаб чиқа бошлаган”.
Захарова ўз қонунчилигини бундай қўллаш халқаро ҳуқуққа зид эканлигини эслатган. Буни сенаторлар ва конгрессменлар “Россияни Қўшма Штатлар томонидан ўйлаб топилган қоидаларга асосланган дунё тартибига кўра яшашга мажбурлаши мумкин бўлган қандайдир даҳшатли жазо” сифатида кўришлари мумкин.
Захарова Вашингтон турли чекловлар билан муносабатларда қайташ мумкин бўлмаган нуқтадан ўтишга яқин турибди.
Россия Федерациясини терроризм ҳомийлари рўйхатига киритиш чақириғи билан Украина АҚШга мурожаат қилган. Шунга ўхшаш таклифлар АҚШ Конгрессининг бир қатор аъзолари томонидан ҳам билдирилган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ бу ташаббусларни “аҳмоқона ўлчов” деб атаган. Дипломат АҚШнинг бундай қадамлари Россия томонидан жавобсиз қолмаслигидан огоҳлантирган.
АҚШ Сенати Россияни террорчилар ҳомийлари рўйхатига киритиш ҳақида резолюция қабул қилиб, Давлат департаментига юборди. Бироқ у мажбурий кучга эга эмас. Шундан сўнг Конгресснинг Вакиллар палатаси Департаментни мажбурлаш кучига эга бўлган ҳужжат ишлаб чиқишга киришди.
Терроризм ҳомийлари рўйхатига Вашингтон назарида халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган давлатлар киритилиши мумкин. Америка маъмурияти рўйхатдаги давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Молия вазирлиги ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин. 1979 йилдан бери Вашингтон маъмурияти ўз рўйхатига фақат оз сонли давлатларни қўшган. Рўйхатга ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь