Байрам тугади, тадбиркорлар устидан текширувлар бошланади
Жамият
−
24 Январь 2020
30537Ўзбекистонда корхоналарни текшириш учун мораторий муддати тугади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига мурожаати давомида шу ҳақда айтиб ўтди ва текширувлар масаласига тўхталиб ўтди.
“Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин корхоналарнинг фаолиятини текширишга нисбатан эълон қилинган мораторий тугади. Лекин бу яна ёппасига текшир-текширни бошлаб юбориш дегани эмас. Кўплар кутиб ўтирибди. Лекни унақа бўлмайди. Кимгадир бу ёқадими-ёқмайдими бунга йўл қўймаймиз”, деди Президент.
У сўзида давом этиб, мораторий тугади деб, ёппасига текшириш бошланмаслигини айтиб, назорат бошқача бўлишини айтиб ўтди. Барча назорат идораларида янги тизим жорий этилиши кераклигини таъкидланди.
“Ҳар бир корхона ва тадбиркор бўйича алоҳида-алоҳида ишлаб, уларнинг қонуний фаолият юритишини таъминлаш, текширишни сўнгги чора сифатида адолатли ўтказиш керак”, деди Мирзиёев.
Президент назорат органлари шундай тизим жорий қилинганидан кейин, текшириш учун рухсат берилишини қўшимча қилди.
LiveБарчаси