Монополияга қарши қўмита Uzcard’нинг банкларга комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказади
Жамият
−
04 Май 2020
5872Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган омонатлар хизмати комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганади.
Аввалроқ Ягона умумреспублика процессинг маркази Uzcard’нинг 1 майдан бошлаб онлайн омонатлар бўйича банклардан 0,25 фоиз миқдорида тўлов олишини маълум қилгани ва бу ҳақда аксионерлик-тижорат банкларига тегишли хат юборгани хабар қилинган.
Онлайн омонатлар ва онлайн конверсия хизматларини оммалаштириш мақсадида улар бўйича тўловларни 2018 йил 6 сентябрдан бекор қилганди. Кейинчалик ушбу чоралар 2019 йил учун ҳам узайтирилган, бироқ энди компания банкларнинг ушбу имтиёзлардан бошқа тижорий мақсадлардан фойдаланиш ҳолатлари учрагани туфайли комиссия нархини 0,25 фоизга кўтариб қўйди.
Uzcard 2-3 ой давомида транзакцияларни ўрганган ва банкларнинг давлат олдидаги солиқ тўловларини ҳамда комиссияларни четлаб ўтиш ҳолатларига дуч келган. Банклар P2P-ўтказмалари (каратдан картага ўтказиш) учун электрон ҳамёнлардан фойдаланишган
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь