Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага директор тайинланди
Жамият
−
26 Февраль 2019
8200Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Абдурашид Абдураҳмонович Исроилов Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Абдурашид Исроилов бундан аввал “Асака” АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Жамғарманинг асосий вазифаси давлат хариди учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида олиш учун қарз маблағлари ажратиш ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь