Молия вазирлиги пулни қисиши оқибатида Самарқандда Президент топшириғи бажарилмай келяпти
Жамият
−
19 Июнь 2020
7645Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Самарқанд шаҳри билан Оқдарё туманининг Расул Ҳамроев ҳудудини боғловчи Зарафшон дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилиши учун ишлаб чиқилган лойиҳага смета ҳужжатларига асосан маблағ ажратиш ва қурилиш ишларини 2019 йилда бошлаш бўйича топшириқ берилган эди. Аммо бугунга келиб ҳам қурилиш ишлари бошланмаган. Орадан икки йил ўтиб ҳам Президент топшириғи ижроси бажарилмай келмоқда. Ушбу масала бугун Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида ўртага ташланди. Масалага Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев жавоб берди. Унинг қайд этишича, икки йилдирки, Молия вазирлиги ушбу кўприк қурилишига пул ажратмай келмоқда.
“Бу жуда катта кўприк. Лойиҳа ва смета ҳужжатлари тайёрланди. Унинг умумий узунлиги 863 метр. Кўприкнинг сувдан ўтадиган қисми 350 метр ва яна йўлдан ўтадиган қисми ҳам бор. Лойиҳанинг умимий қиймати 87,5 миллиард сўм. Бу ҳам 2019 йилнинг бошидаги ҳисобланган нарх.
Автомобиль йўллари қўмитаси барча ишларини тўлиқ республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Ҳар бир объектимиз аниқ манзилли дастур билан белгиланган. Шуларни ҳисобга олган ҳолатда, кўприк қурилишини бюджет ҳисобидан амалга ошириш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қошидаги кўприк қурилиш трестига топширилган. Улар ҳам лойиҳани бюджет ҳисобидан қургани учун биз, улар, вилоят ҳокимлиги бир неча бор Молия вазирлигига мурожаат қилиб, шу пулни сўрадик.
Самарқанд вилоятида амалга оширадиган барча ишларимизнинг 25 фоизини мана шу кўприкнинг ўзи ташкил этади. Бошқа объектларни тўхтатиб турганимизда ҳам билан ҳеч қандай йўл билан бу кўприкни қура олмаймиз. Молия вазирлиги эса бизга маҳаллий бюджет ҳисобидан қилинсин деган жавобни берди. Аммо бу жуда катта маблағ. Бундай пулни маҳаллий бюджет кўтара олмайди. Шундай экан, Молия вазирлиги ушбу лойиҳани қаердан молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатсин. Қурувчилар тайёр, жуда қисқа вақт ичида уни қуриб топширишга тайёрмиз”.
Танзила Норбоева ушбу масала юзасидан Молия вазирлиги расмийларига мурожаат қилди. Аммо Вазирлар Маҳкамаси вакили ялпи мажлисда Молия вазирлигидан ҳеч ким иштирок этмаётгани, бўлган гапларни етказиб қўйишини таъкидлади.
“Нега етказасизлар, нега улар студияда ўтиришмаяпти? Бу саволлар маблағ билан боғлиқ. Нима учун улар Сенатнинг йиғилишида ўтириб эшитмайди? Ҳамма масалалар бўйича Молия вазирлиги доим иштирок этиши керак. Чунки, кўтарилаётган муаммолар маблағ билан боғлиқ. Давлат раҳбарининг топшириқлари нега ўз вақтида бажарилмаяпти? Маблағ ўз вақтида етиб бормаётгани учун”, дейди Норбоева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь